«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:38
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартибига доир қонунни имзолади

06 мар, 10:16 4 183 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартибига доир қонунни имзолади 2019 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Ушбу қонун ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан яхшилаш, ижро ҳокимияти органларининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантиришга қаратилган.

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан кучга кирадиган мазкур Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда.

Шунингдек, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилиши юзасидан ҳар чорак якуни билан ҳисобот тақдим этиб боришлари тўғрисидаги тартиб ўрнатиляпти.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 269
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар