«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 15:46
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

27 фев, 21:01 4 219 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Кейинги йиллардаги изчил алоқалар ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, уни янги истиқболли дастурлар билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди. Ўзаро ҳамкорлик самарадорлиги ва ушбу нуфузли халқаро молия институти инвестициялари ҳажми салмоқли даражада ошди.

Бугунги кунда ҳамкорлик портфелини банкнинг 4,5 миллиард долларлик имтиёзли молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилган ва амалга оширилаётган 40 га яқин лойиҳа ташкил этади. Улар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, энергетика, транспорт, шаҳар ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, илғор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш каби кўплаб муҳим соҳа ва йўналишларни қамраб олган.

2020 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли Шериклик дастури доирасида ўтган йили банкнинг Директорлар кенгаши томонидан қиймати 1,4 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳалар маъқулланди.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг етакчи экспертлари солиқ тизими ва фуқаролик авиацияси тармоғини ислоҳ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Банк-молия соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналари ва агросаноат комплексини ислоҳ этиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Иқтисодий кенгаш доирасида узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер давлатимиз раҳбарига самимий қабул ҳамда Ўзбекистонда банк лойиҳаларини амалга оширишга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди.

У Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлари халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилгани, суверен рейтинглар олингани ҳамда мамлакатимизнинг халқаро рейтинги ошгани янги босқичда амалга оширилаётган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотларнинг дунёдаги эътирофи эканини алоҳида таъкидлади.

Жаҳон банки Ўзбекистон ва бутун минтақанинг барқарор тараққиётига кўмаклашиш мақсадида мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 140
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 0
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 0
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 21
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 43
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 29
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 149
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 125
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 137
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 49
  • Бўлимлар