«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:17
ЎЗO‘Z

Мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб жорий этилади

13 фев, 12:38 4 878 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб жорий этилади Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Дастурга кўра, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- 2021 йилдан бошлаб, мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
- мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;
- соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган пул маблағларини жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;
- “ҳар бир тўлиқ даволанган ҳолат” ҳисобидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;
- тиббий суғурта дастурларини амалга оширишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини кенг жалб этиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 август.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 289
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар