«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:10
ЎЗO‘Z

Манипал халҳаро университути Ўзбекистонлик собитқадам ёш талабалар учун ўз эшикларини очмоқда

17 дек, 22:09 5 893 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Манипал халҳаро университути  Ўзбекистонлик собитқадам ёш талабалар учун ўз эшикларини очмоқда 2015 йил 19 декабрь куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Малайзиядаги Манипал Халқаро университетида олий халқаро таълим - бакалавр даражасини олишнинг имкониятлари ва шароитлари юзасидан семинар-тақдимот бўлиб ўтади. Тадбирда молиявий суғурталаш, бизнес бошқаруви, инженерия ва аниқ фанлар, компьютер ва биотехнологиялар каби соҳаларда билимга эга бўлишни истаётган ўзбекистонлик истиқболли талаба ёшларнинг иштироки кутилмоқда.

Малайзиядаги Манипал Халқаро университети, дунёдаги энг йирик таълим марказларининг бири бўлмиш Manipal Groupнинг аъзосидир. Хушманзара кўл қирғоғида, ям-яшил тепаликлар орасидаги 60 гектар ҳудудда жойлашган таълим муассасаси - Жанубий-Шарқий Осиёда илк “яшил” университет сифатида маълум.

«Олий таълим муассасасининг жўғрофий жойлашуви, хавфсизлиги даражаси, 2000 дан зиёд адабиётларни ўз ичига олган ва Онлайн каталогга очиқ кириш имкониятига эга бой кутубхонаси, Малайзия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли компаниялари ва корпорацияларида малака орттириш имконияти каби кўплаб афзалликлари қаторида - малакали ўқитувчилар жамоаси, эҳтимол, университетимиз ғурурланиши мумкин бўлган энг қимматбаҳоси ва эътиборга молигидир. Турли мамлакатлардан жамланган энг яхши профессорлар танлаган соҳасида етук мутахассис бўлишни режалаштирган ёш талабаларга бутун ўқув даври мобайнида ўз билим ва тажрибасини улашишга доимо тайёрлар», - дея қайд этди Манипал Халқаро университетининг Халқаро бўлими менежери Аделина Ражендран.

Ўқиш давомида талабалар турли йўналишлар: нефть ва газ, стандартлаштириш ва сифат назорати, биофармацевтика кабиларда ихтисослашган Малайзиянинг етакчи саноат компанияларида тажриба ўташ имкониятига эгалар. Иккинчи курсдан кейин талабалар алмашув дастурлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада, Бирлашган Араб Амирликларининг 30 та турли хил университетларида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Университетда ўқишга қабул жараёнининг тўртта мавсуми мавжуд бўлиб, бу талабаларга, бошқа университетлардаги каби фақат сентябрда эмас, балки январь, апрель ва июнда ўқишга киришлари учун имконият яратади. Олийгоҳни тамомлаганларидан кейин, талабаларга дунёнинг машҳур олий таълим муассасаларининг жаҳон стандартларига жавоб берадиган бакалавр дипломлари берилади. Шу билан бирга, университет томонидан битирувчиларнинг IBM, Citibank, Samsung, Airbus, Oracle, Nokia Siemens Networks, Dell, Nestle каби машҳур компанияларда иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

Олийгоҳга ўқишга кириш шартлари, ҳужжатларни топшириш жараёни тўғрисидаги батафсилроқ маълумот ва бошқа қизиқтирувчи саволларга жавобларни 2015 йил 19 декабрь куни, соат 10.00 ва 14.00да Wyndham Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тақдимотга ва очиқ эшиклар кунига ташрифингиз чоғида олишингиз мумкин бўлади.

Манипал Халқаро университети ҳақида

Манипал Халқаро университети Manipal Global Education Group нинг аъзоси бўлиб, у 1953 йилда ташкил топган. Йилига 20 000 талабагача таълим бериш имкониятига эга бўлиб, олийгоҳ аниқ фанлар, инженерия, менежмент ва бизнес каби йўналишларда кўп соҳали дастурларни таклиф қилмоқда. Сўнгги 60 йил ичида, Manipal Education Group таълим муассасаларининг битирувчилари жаҳон миқиёсидаги ўнлаб муваффақиятли кишилари қаторидан жой эгаллаганлар.

Гуруҳ халқаро тармоққа эга бўлиб, у олтитта кампусдан иборат, ва дунёнинг 30дан ортиқ университетларида ўз ваколатхоналарига эга. Олий таълим муассасаси ҳудуди ўзининг биринчи даражали тараққий топган инфратузилмаси билан машҳур. Бу ерда ҳам назарий ва ҳам амалий машғулотлар ўтказиш имкониятлари, аъло даражали яшаш ва дам олиш шароитлари мавжуд бўлиб, кампус Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан 45 минутли масофада жойлашган




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 535
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар