«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:35
ЎЗO‘Z

Ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда

06 фев, 19:21 8 306 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда Ҳарбий хизматга чақирув тадбирларини йилнинг февраль—март ойларида ўтказилиши чақирув ва йиғин пунктлари хоналарида белгиланган иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув ва йиғин пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати олис ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг чақирув тадбирларида тўлиқ иштирок этишини қийинлаштирмоқда.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, 2019 йил чақирувини сифатли ўтказиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган ортиқча сарф-харажатлар ҳамда энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг феврал-март ойларидан март-апрель ойларига ўтказиш таклифи берилган.

Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар