«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 76 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда

05 фев, 18:57 4 931 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 76 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда 2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 76 та олий таълим муассасаси ва 23 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 11 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 31 та университет ва 5 та олий диний таълим муассасаси ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилда бакалавр даражасига эга бўлган талабалар сони 66594 нафарни ташкил этиб, уларнинг 19105 нафари давлат грантлари асосида таълим олган. 2018 йилда бакалавриат босқичини битирганларнинг 25566 нафарини қизлар (38.4%) ташкил этади.

Бакалавриат босқичи битирувчиларининг 43,8 фоизи гуманитар соҳа, 10,7 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ йўналиши, 28,0 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳаси, 7,4 фоиз қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши, 4,4 фоиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналиши, 5,6 фоизни хизматлар соҳаси бўйича битирган.

2018/2019 ўқув йили учун магистратурага жами 5755 нафар қабул қилинган талабалардан, 27,2 фоизи (1555 нафари) давлат гранти асосида, 72,8 фоизи (4170 нафари) тўлов шартнома асосида қабул қилинди. 100 қабул қилинган ўринга ўртача 236 та ариза топширилган.

Магистратура босқичида таълим олаётган жами талабалар сони 11,647 нафарни ташкил этиб, улардан 34,9 фоизи гуманитар соҳада, 19,8 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ мутахассислиги бўйича, 21,7 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳада, 4,9 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислиги бўйича, 16,0 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассислиги бўйича, 2,7 фоизи хизматлар соҳасида таълим олмоқда.

2018/2019 ўқув йили бошига олий таълим муассасаларида 360,2 минг нафар талаба таҳсил олмоқда, улардан 159,4 минг нафарини қизлар ташкил этади. Талабаларнинг 22,1 фоизи давлат грантлари асосида, 77,9 фоизи тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 96
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар