«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 10:11
ЎЗO‘Z

Равшан Ғуломов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

12 янв, 06:28 4 544 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Ғуломов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди Фото: Равшан Ғуломов
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ботир Асадиллаевич Хўжаев Иқтисодиёт вазири лавозимидан озод этилди ва янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Фото: Халқаро Пресс-клуб. Ботир Хўжаев
Ботир Хўжаев 2006—2009 йилларда — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири сифатида ишлаган. 2005–2006 йилларда Ўзбекистон Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2009—2011 йилларда — Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, 2011 йил ноябрда Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У 2016 йил декабрда Рустам Азимов ўрнига Молия вазирлигига раҳбар этиб ўтказилган, 2017 йилнинг ноябридан буён Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келаётганди.

Шунингдек, Равшан Аюбович Ғуломов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Равшан Аюбович Ғуломов турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва «Асака» банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори сифатида ишлаган. У 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг август ойигача Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлган, кейинги вақтларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 515
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Бўлимлар