«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Президент ДХХнинг асосий вазифаси ҳақида гапирди

08 дек, 13:58 5 785 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент ДХХнинг асосий вазифаси ҳақида гапирди «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ушбу айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

«Жорий йилда хавфсизлик хизмати идораларининг вазифа ва ваколатлари тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, барча даражадаги ходимлар фаолиятига холисона баҳо берилди.

Илк бор “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга асосан давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш янги тузилган махсус идоранинг асосий вазифаси этиб белгиланди», - дейди давлат раҳбари.

Унинг қайд этишича, экстремизм ва терроризм хавфи, мамлакат конституциявий тузуми ва иқтисодиётига тажовузлар сақланиб қолаётган бугунги таҳликали замонда Давлат хавфсизлик хизматининг мард ва жасур аскар ва офицерлари ҳар қандай бузғунчи кучларга қарши муросасиз курашиши ва Ватан ҳимоясида мустаҳкам қалқон бўлиши зарур.

«Хабарингиз бор, яқинда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган дала ўқув машқлари кейинги икки йилда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ишларнинг яққол намунаси, десам, тўғри бўлади. Биз бу борадаги ишларимиз кўламини янада кенгайтирган ҳолда, тизимли равишда давом эттирамиз», - деди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 19 мая, 16:26 109
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 141
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 203
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар