«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда нақд хорижий валюта қачондан сотила бошланишига ойдинлик киритилди

07 дек, 20:18 5 335 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда нақд хорижий валюта қачондан сотила бошланишига ойдинлик киритилди Марказий банк Kun.uz’га нақд хорижий валютани банкларда сотиб олишнинг иложи йўқлиги бўйича изоҳ берди ва бундай имконият қачон пайдо бўлишини маълум қилди.

Маълумки, жорий йилнинг 23 мартида президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга биноан, жисмоний шахсларга халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани мамлакат ҳудудида нақд шаклда ечиб олиш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги баъзан ўз эҳтиёжлари учун 50-100 АҚШ доллари сотиб олмоқда ва пластик карта очишни мўлжалламаяпти. Улар нақд валюта олишда қийналмоқда ҳамда «қора» бозордаги валютафурушларга мурожаат қилишга мажбур.

Марказий банкдан маълум қилишларича, президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини бажариш асосида, Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ҳукуматга тақдим этилди. У юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича ҳуқуқларини амалга оширишни назарда тутади.

Юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиб, нақд валютани сотиш масаласи «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун қабул қилингандан кейин кўриб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 533
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар