«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

ФВВ: декабрь ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади

27 ноя, 14:10 13 181 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ФВВ: декабрь ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади Ўтган дам олиш кунларида республика ҳудудларига ғарбий совуқ ҳаво массалари кириб келди. 24 ноябрь куни ёмғир ёғди, баъзи жойларда эса кучли бўлди, республика ҳудудларнинг кўп қисмида ёмғирни қорга айланиши кузатилди. Кундузги ҳарорат 2-5 даража илиқ бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Якшанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кузатилмади, лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб турди: ҳарорат кечаси 4-7 даража совуқ, шимолда 10-12 даража совуқ, кундузи эса 3-5 даража илиқ атрофида бўлди. Совуқ фронт ўтиши натижасида шамол 15-20 м/с.гача, баъзи жойларда 22-25 м/с.гача кучайиши кузатилди.

Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади.

28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Билдирилишича, қиш мавсумининг биринчи ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражага пасаяди, 2 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Бўлимлар