«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:36
ЎЗO‘Z

Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергияси экспорт қилгани айтилди

26 ноя, 18:20 4 292 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергияси экспорт қилгани айтилди Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/с. электр энергияси экспорт қилди. «Барки точик» корхонаси раисининг биринчи ўринбосари Маҳмадумар Асозода хабарига кўра, ушбу даврда Ўзбекистонга 1 млрд 480 млн кВт/с. тожик электр энергияси ҳар бир киловатт учун 2 АҚШ центи нархида экспорт қилинган, дея хабар беради Kun.uz.

«Барки точик» вакилининг сўзларига кўра, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб қўшни Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида тўхтатилди.

«Тожикистондаги мониторинг ва эрта огоҳлантириш» ҳисоботида таъкидланишича, шу йилнинг сентябрь ойида ўзбек истеъмолчилари қарийб 182 млн кВт/с тожик электр энергиясини олишди. Бу рақам шу йилнинг август ойи ҳажми билан таққослаганда 200 млн кВт/с.га камроқ.

Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни босқичма-босқич қисқартириш июль ойидаги энг юқори ҳажмдан (417 млн кВт/с) кейин рўй берди.

Бундан олдин Ўзбекистон жорий йилнинг апрелидан бошлаб ҳар ойда 110-120 млн киловатт-соат тожик электр энергиясини олган.

Тожикистон икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларга биноан, жорий йил давомида Ўзбекистонга камида 1,5 млрд кВт/с. электр энергияси етказиб бериши керак эди. Ҳар бир киловатт нархи 2 АҚШ центига тенг бўлиши лозим.

Сентябрь ойида Афғонистонга ҳам электр энергияси экспорти ҳажми камайди - аввалги ойлардаги 200 миллион кВт/с.дан сентябрь ойидаги 158 млн кВт/с.гача.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 269
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар