«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Макроннинг интернет бўйича режасига қўшилди

13 ноя, 13:20 3 956 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Макроннинг интернет бўйича режасига қўшилди 12 ноябрь, душанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон интернетни бошқариш бўйича форумда «Кибермаконда ишонч ва хавфсизликка Париж чақириғи»ни (Paris Call for Trust and Security in Cyberspace) тақдим этди. У интернетни тартибга солишни таъминлаши лозим бўлган меморандумдир, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ҳужжат 51 мамлакат, бир неча юзлаб тижорат ва нотижорат ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди - жами 370дан ортиқ имзо қўйилди. Бундан Франция ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган ҳужжат дарак бермоқда. Ҳужжатга қўшилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Макроннинг маълум қилишича, интернетни тартибга солишда иккита ёндашув бор: Калифорния, у тўлиқ назоратсизликни назарда тутади ва Хитой, бунда давлат тармоқни тўлиқ назорат қилади. Франция президенти унисини ҳам, бунисини ҳам қўллаб-қувватламайди. Унинг сўзларига кўра, давлатлар фуқароларни ўз маълумотларидан нотўғри фойдаланиш, шунингдек, зарарли маҳсулотлардан ҳимоя қилиши керак. Унга кўра, ҳужжатни имзолаганлар сони ортиб боради.

Меморандумга глобал АТ-гигантлардан - Microsoft, Google, Facebook, IBM, Oracle, Nokia ва бошқалар қўшилди.

Меморандумга биноан, имзоловчилар фойдаланувчиларни зарарли ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, интернет ресурслар мавжудлигига зарар етказадиган ҳаракатларга йўл қўймаслик, сайловларга хорижий аралашувлар ва интеллектуал мулкни ўғирлашнинг олдини олиш, шунингдек, тармоқдаги давлат ҳамда нодавлат субъектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилиш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон, Макрон, интернет




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар