«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:27
ЎЗO‘Z

Қулай фурсатни бой берманг!

12 окт, 21:42 4 894 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қулай фурсатни бой берманг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Худудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойихаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3939-сонли қарорига асосан бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларига сотилиши белгиланди.

Қарорга асосан тадбиркор ва инвесторларга янада қўлайлик яратиш мақсадида бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкаларини электрон аукциони ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги белгилаб ўтилди.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2259 та бўш ер участкалари, 548 млрд. 79 млн. сўмлик инвестиция киритиш, 7626 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 млрд. 486 млн. 800 минг сўмлик объектлар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 231 та бўш ер участкалари 162 млрд. 940 млн. сўм инвестиция киритиш, 2140 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 816 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2028 та бўш ер участкалари 1 млрд. 670 млн. 800 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Бўлиб ўтган аукцион савдоларда тадбиркорлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларида қатнашиб ғолиб бўлишга эришмоқдалар.

Азиз ишбилармон ва тадбиркорлар, Сизнинг янги бизнес лойиҳаларингиз ва ташаббускорлигингиз амалга ошириш учун фурсатни бой берманг !




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 141
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 544
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар