«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 17:51
ЎЗO‘Z

Президент: «Қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилади»

13 окт, 08:27 4 895 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилади» Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди. Президент матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди.

Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида давлат раҳбари ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда.

Президент шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашди.

Бу йилги об-ҳаво пахтачилик учун ноқулай келди. Сув кам, зараркунанда ҳашаротлар кўп бўлди. Пахта ривожи кечикди.

Давлат раҳбари ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқ манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлаган.

«Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади», деган Шавкат Мирзиёев.

Бу йил пахта ҳосилини йиғиб-теришда нарх икки баробар оширилди. Жумладан, Тошкент вилоятида бир килограмм пахта териш учун минг сўмдан зиёд пул тўланмоқда.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 131
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 1
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 0
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 1
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 0
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 14
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 13
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 51
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 22
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 64
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 60
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 32
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 66
  • Бўлимлар