«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:52
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев тинчлик бўйича «Нобел» мукофотига тавсия этилади

12 окт, 21:02 4 784 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев тинчлик бўйича «Нобел» мукофотига тавсия этилади Тожикистон ўзбеклар жамияти 2019 йилда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти берилиши учун Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари номзодини таклиф этади. Бу ҳақда Тожикистондаги ўзбеклар жамияти жамоатчилик ташкилоти раиси Муҳаррама Мирзоалиева маълум қилди деб ёзади Turon24.uz нашри.

Унинг таъкидлашича, Тожикистон ўзбеклар жамияти келаси йил Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга берилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш кампаниясини бошлаб юборди.

Бу ҳақда илк марта Ваҳдат туманидаги “Гулистон” қишлоқ кенгаши фуқаролари йиғинида 10 октябрь куни маълум қилинган эди. Йиғилишдан сўнг жамият раиси ташаббус гуруҳининг Норвегия Нобель қўмитаси билан боғланганини айтди.

«Бизга номзодларни кўрсатиш жараёни ҳақида батафсил тушунтиришди. Норвегия Нобель қўмитаси президентлар номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш масаласида ҳукумат тузилмаларининг аризасини олмаслиги маълум бўлди. Агар давлат раҳбари номзоди жамоат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг аризаси албатта қабул қилинади», – дейди Муҳаррама Мирзоалиева.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон номзодини 1997 йил мамлакат ҳукумати ва Бирлашган тожик мухолифати орасида тинчлик шартномаси имзоланиши ва Тожикистонда тинчлик ўрнатилгани муносабати билан ҳам Нобель мукофотига таклиф этишганди. Ўша йили Тинчлик бўйича Нобель мукофоти БМТ Бош котиби Кофи Аннанга берилди.

Ўзбекистонда ҳам бир муддат олдин баъзи фаоллар томонидан президент Шавкат Мирзиёев номзодини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш таклиф этилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар