«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:22
ЎЗO‘Z

«Судлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

12 окт, 18:10 5 115 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Судлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига одил судловни амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ҳужжат билан «Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли қонунга қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилди:

1) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари – судлов ҳайъатларининг раислари:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари ишига раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида ишларни кўриб чиқиш учун судлов таркибларини шакллантиради;

суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;

тегишли қуйи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;

суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишларни ташкил этади;

судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;

судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;

фуқароларни шахсан қабул қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади»;

2) 34-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилди:

«суд мажлисларида раислик қилади;

тегишли қуйи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади»;

бешинчи – ўн иккинчи хатбошилари тегишинча еттинчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

3) 35-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «раислик қилиши мумкин» деган сўзлар «раислик қилади» деган сўзлар билан алмаштирилди;

4) 38-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлайди».




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 137
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар