«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 02:20
ЎЗO‘Z

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатор тўловларни амалга ошириш талаби бекор қилинди

12 окт, 11:20 4 896 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатор тўловларни амалга ошириш талаби бекор қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги тўловларни амалга ошириш талаблари бекор қилинди:

давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида тўланадиган йиғим;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи.

Белгиланишича, қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари тадбиркорлик субъектларига фақат давлат-хусусий шериклик асосида, тегишли вазирлик ёки идора давлат шериги сифатида иштирок этган ҳолда берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари):

таълим, шу жумладан, мактабгача таълим муассасалари;

соғлиқни сақлаш ва спорт объектлари;

маданият объектлари, шу жумладан, кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари.

Бунда, мазкур банд талаблари фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган, тегишли вазирлик ёки идоралар томонидан давлат-хусусий шериклик ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига татбиқ қилинмайди.

Вазирлик, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари:

а) хатлов натижасида аниқланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улуши устун мавқега эга бўлган ташкилотлар (шу жумладан, устав капиталининг 50 фоиздан ортиғи 50 фоиздан ортиқ миқдорда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар)нинг фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларидан қуйидагича самарали фойдаланиш чораларини кўради:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари, шунингдек, ташкилотларни ривожлантириш стратегиясига асосан объектлар негизида қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган объектлар рўйхатини тасдиқлаш;

икки ой муддатда устав капиталида давлатнинг ёки хўжалик бошқаруви органларининг улушларини сотиш бўйича тегишли қарор мавжуд бўлишидан қатъи назар, ўтказилган хатлов натижасида аниқланган фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларини, зарурат бўлганда 10 йилгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини кўзда тутган ҳолда савдоларга чиқариш;

бир ой муддатда фойдаланилмаётган ерлар ва фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларини уларнинг негизида кичик саноат зоналарини барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

б) объектни ўз балансида сақловчи юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, фойдаланиш бўйича тегишли “йўл харитаси” бўлмаган бўш ётган объект сотилишини рад этишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабни эътиборга олган ҳолда, бўш ётган объектларни сотиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сўровномалари Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия (М.Оллоёров) ва ҳудудий гуруҳлар Давлат рақобат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мазкур банд ижросининг сўзсиз бажарилишини таъминлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 12
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 27
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 9
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 59
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 43
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 33
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 36
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 141
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 70
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 57
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 55
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 140
  • Бўлимлар