«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 04:17
ЎЗO‘Z

Мирзиёев қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ҳақида топшириқ берди

11 окт, 12:50 3 993 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ҳақида топшириқ берди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, мамлакатда валюта бозорининг эркинлаштирилиши – иқтисодиётда ликвидлилик даражаси ошишига ҳамда бўш пул маблағларининг муҳим инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига жалб этилишини тақозо қилади.

Давлат раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, шунингдек, жорий йилни муваффақиятли якунлаш ва барча прогноз қилинган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2011 йилда қимматли қоғозлар чиқаришни тўхтатди. 1996 йилдан 2011 йилгача Молия вазирлиги умумий қиймати 803 млрд сўмлик қимматли қоғозлар чиқарган, уларнинг ўртача йиллик қиймати 50 млрд сўмни ташкил қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 136
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар