«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Одам савдосига қарши курашдаги хатолар учун Қорақалпоғистон ҳукумати раиси ва Сирдарё ҳокими танқид қилинди

28 дек, 15:46 7 445 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одам савдосига қарши курашдаги хатолар учун Қорақалпоғистон ҳукумати раиси ва Сирдарё ҳокими танқид қилинди Ўзбекистон Бош прокуратурасида одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда 26 декабрь, жума куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ҳамда унинг доимий фаолият кўрсатувчи таҳлилий ишчи гуруҳи аъзолари, Бош прокуратуранинг ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Ички ишлар вазири, прокурори, Сирдарё вилояти ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирок этдилар.

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятида одам савдосига қарши курашишга қаратилган қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари, шунингдек республикада аҳолини, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда белгиланган тартибда чет давлатларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимояси масалалари муҳокама этилди.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича ушбу ҳудудларнинг идоралараро комиссиялари, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан соҳадаги қонунчилик ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, унинг оғир оқибатлари ҳақида аҳолини хабардор этиш мақсадида “Одам савдоси – давр муаммоси” тағрибот лойиҳаси доирасида 1,5 мингдан ортиқ тадбирлари ўтказилиб, уларда 120 мингга яқин фуқароларнинг иштироки таъминланган. Жамоат жойларида одам савдоси жиноятларидан огоҳ этувчи кўргазмали тарғибот воситаларини ўрнатиш ҳамда тарқатишга алоҳида эътибор берилган, натижада ушбу ҳудудларда одам савдоси жиноятларининг камайиши кузатилган.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш одам савдосининг олдини олишда муҳим омил бўлишини инобатга олиб, бу борада тасдиқланган Дастурлар ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилган. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ойида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига мувофиқ республика бўйича 930,5 мингта янги иш ўринлари яратилган ҳамда ўтказилган 1,1 мингта бўш иш ўринлари ярмаркасида 60,8 минг нафар фуқароларга ишга йўлланма берилган.

“Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятидаги айрим туман-шаҳар комиссияларида одам савдоси жиноятларининг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳамда мамлакатда иш ўринларини ташкил этиш, аҳолини айниқса коллеж битирувчиларини бандлигини таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид остига олинди”, – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Тадбирда жойларда ҳудудий идоралараро комиссиялар, давлат идоралари, жамоат ҳамда нодавлат ташкилотлари бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштиришлари, ўзаро ҳамкорликни кучайтиришлари лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 95
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар