«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев янги тузилма ташкил этишни таклиф қилди

20 сен, 21:30 4 668 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев янги тузилма ташкил этишни таклиф қилди Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар» конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтилади.

«Марказий Осиё мамлакатлари транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, у транспорт-логистика соҳаси муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирувчи тузилмага айланади», - дейилади бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилган мурожаатда.

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро тузилмалар мутахассисларининг кўмагида минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди. Келгусида унинг асосида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш бўйича минтақавий дастур қабул қилиниши керак.

«Минтақа давлатлари ШҲТ фаолиятида муҳим роль ўйнашини ҳисобга олсак, ушбу ташкилот доирасида интеграциялашган транспорт ташувларини бошқариш тизимини яратиш керак», - дея ҳисоблайди Мирзиёев.

Шунингдек, унинг фикрига кўра, минтақанинг туристик жозибадорлигини ошириш учун транспорт коммуникациялари ва инфратузилмани биргаликда ривожлантириш зарур. «Бунга Бутунжаҳон туристик ташкилот билан биргаликда минтақадаги туристик хабларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ёрдам бериши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди давлат раҳбари.

«Бу ва бошқа ташаббусларнинг амалга оширилиши Марказий Осиёдаги барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий жиҳатдан ривожланган минтақага айлантириш, глобал транспорт хизматлари бозорида рақобатбардошлигини оширишда муҳим роль ўйнайди», - дейилади мурожаатда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар