«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 23:33
ЎЗO‘Z

Эмомали Раҳмон 17 август куни Ўзбекистонга келади

15 авг, 14:53 4 336 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эмомали Раҳмон 17 август куни Ўзбекистонга келади Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Колим Алламжонов ўзининг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.

“Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлган эди. Энди Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келмоқда“, деб ёзади Алламжонов.

Қайд қилинишича, Тожикистон Президенти Тошкентга 17 август куни тонгда етиб келади.

Мустақиллик монументига гул қўйиш маросимидан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзэкспомарказ”да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлади. Эмомали Раҳмон пойтахтимиздаги “Артел” заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.

Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Эмомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.

Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 505
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 0
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 0
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 11
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 60
  • Бўлимлар