«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:28
ЎЗO‘Z

Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадали тўлаб берилади

03 авг, 19:06 5 862 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадали тўлаб берилади Қарор лойиҳасида президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ–2639-сон ва 2017 йил 2 мартдаги ПҚ–2812-сон қарорлари билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида 2019 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга уй-жойлар ажратиш таклиф этилган, деб ёзмоқда Norma.

Бунинг учун намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган икки, уч қаватли кўп квартирали уйлар ҳамда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйлар сирасига кирадиган арзон уй-жойларни ажратиш режалаштирилмоқда.

Кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар – бошланғич бадалларни тўлаш учун;
• имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратиш шарти билан тижорат банкларининг маблағлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширишлари зарур:

• айрим оилаларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларига боқимандалик муносабатида бўлиши далилларини бартараф этишга алоҳида эътибор берган ҳолда кам таъминланган оилалар рўйхатининг ижтимоий адолат тамойилларига таяниб шакллантирилишини таъминлаш;
• 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Дастур доирасида кам таъминланган оилаларга арзон уй-жойлар ажратилишини назарда тутиш;
• 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда маҳаллий бюджетларда кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш ва бошланғич бадалларни тўлаш учун маблағларни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда икки ой муддатда кам таъминланган оилаларни танлаб олиш, уларга арзон уй-жойлар тақдим этиш ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши шарт.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар