«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Хитойда Путин билан икки томонлама учрашув ўтказади

08 июн, 00:50 4 366 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Хитойда Путин билан икки томонлама учрашув ўтказади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни кечқурун Хитойнинг Циндао шаҳрига етиб боради. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Циндаода журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълум қилди.

Президент 9-10 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.

«Давлатимиз раҳбари 9 июнь куни Хитой Халқ республикаси раҳбари Си Жинпинг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари 10 июнь кунига белгиланган. Бу йилги саммитнинг ўзига хос томони шундаки, у бу сафар илк бор «саккизлик» форматида ўтказилади.

Циндаода ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари аввал тор доирада, кейин кузатувчи мақомидаги давлатлар етакчилари билан биргаликда кенг доирада музокаралар ўтказади. Ушбу учрашувларда сиёсат, хавфсизлик, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якунида қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Жумладан, Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

2018-2019 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат тўғрисида қарор қабул қилиш, кейинги уч йиллик даврга ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодларни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев шу куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ҳамда БМТ раҳбарияти билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Халқаро анжуманлардаги тажрибадан келиб чиқиб, яна қўшимча учрашувлар бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаймиз. Давлатимиз раҳбари иштирокида ўтадиган учрашув ва тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар бериб борамиз», деди Комил Алламжонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар