«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилиши расман тасдиқланди

24 мая, 22:22 5 516 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилиши расман тасдиқланди Ўзбекистонда йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди.

Концепция қуйидагиларни назарда тутади:

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;

Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;

Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданиятини ва зарур малакасини ошириш, интизомини мустаҳкамлаш.

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан йўл ҳаракати қоидалари, соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

Эндиликда:

Ҳар ҳафтада жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» ўтказилади, унинг доирасида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади;

Автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган «Автомобильсиз кун» ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.

Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизими жорий этилади, бунда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, қарор билан жами 74 та, шу жумладан 31 та йўл-патруль хизмати стационар постлари, 43 та патруль-пост хизмати постлари (блок-постлар ва тўсиқ постлар)нинг фаолияти тугатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 532
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар