«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 18:40
ЎЗO‘Z

50 ва 100 сўмлик тангалар ва 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан қайтариб олинади

21 мая, 20:25 7 404 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
50 ва 100 сўмлик тангалар ва 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан қайтариб олинади Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталарини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Низомга асосан, муомаладаги 50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан қайтариб олинади. Уларнинг ўрнига эса 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.

2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар муомалага лаёқатли.

Барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан, аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни ҳамда эски намунадаги банкноталарни ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шартлиги ҳамда мижозлар аризасига асосан омонатга, банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин эканлиги белгиланди.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги 50 ва100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкноталар учун 2019 йил 1 июлгача, 200 ва 500 сўмлик эски намунадаги банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатлар белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 143
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 19
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 18
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 49
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар