«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:07
ЎЗO‘Z

Янги фармон билан 40 дан ортиқ лицензиялаш тартиби бекор қилинади

12 апр, 00:30 5 297 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги фармон билан 40 дан ортиқ лицензиялаш тартиби бекор қилинади Фото: «Xabar.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур фармон лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, улардан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилашга қаратилган. Унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан қайта кўриб чиқилган.

Фармонда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур асосий вазифалар орасида жамоатчилик назорати, ўзини-ўзи бошқариш, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш ва бошқалар каби тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил услубларидан кенг фойдаланиш кўрсатилган.

Давлат сиёсатининг белгиланаётган муҳим устуворликлари ва асосий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, миллий қонунчилик ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилиш асосида, мазкур ҳужжат билан 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Уларнинг орасида — нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишни лицензиялаш, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш, ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида бир неча турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш талаб этиладики, бу тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча сарсонгарчилик ва молиявий харажатларни орттиради. Лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш механизмини соддалаштириш мақсадида, шунингдек, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш назарда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар