«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:53
ЎЗO‘Z

Тўртта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда

11 апр, 17:57 5 527 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўртта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" ёзмоқда.

Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Адлия вазирлиги томонидан Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишга киритишга ҳозирлик кўрилаяпти.

Қўмита ишчи гуруҳи йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси юзасидан сўзга чиқувчи масъул депутат белгилаб олинди ҳамда унинг муҳокамасига жалб этиладиган мутахассис ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган яна бир қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш мўлжалланмоқда.

Ушбу ҳужжат билан тўртта Қонунга, жумладан, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Бюджет ҳамда Божхона кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Бундан кўзланган мақсад ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ҳамда молиялаштиришнинг янги тартибига амалдаги қонун ҳужжатларининг мувофиқлаштирилишини таъминлашдир.

Қўмита ушбу қонун лойиҳасини қуйи палатада кўриб чиқишда иштирок этиш учун экспертлар гуруҳини шакллантириб олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар