«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:17
ЎЗO‘Z

Туркиялик эксперт: Ўзбекистон туризм соҳасидан қанча даромад олиши мумкин? (видео)

04 апр, 07:32 4 610 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиялик эксперт: Ўзбекистон туризм соҳасидан қанча даромад олиши мумкин? (видео) Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалаларига энг юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаларининг ўрганилиши шундан далолат беради. Собиқ Туркия миллий ассамблеяси депутати, туризм соҳасида катта иш тажрибасига эга Содиқ Бадак бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда. Туркиялик экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳасидан йилига 15 миллиард доллар даромад олиши мумкин.

"2017 йилнинг июнидан Ўзбекистонда саёҳатларни ўрганиб, таҳлил қилиб келяпман. Бир неча вилоятларда бўлдим, туристик объектларни кўрдим ва соҳа салоҳиятидан тўлиқ фодаланилмаганига ишонч ҳосил қилдим.

Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонда 10 миллион нафаргача сайёҳни қабул қилиш ва 10 миллиард долларгача даромад олиш имкони мавжуд.

Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотлари беш глобал туристик бозорни қамраб олиши мумкин. Масалан, европаликларни - тарихий ва экотуризм жалб қилади, Ҳиндистон, Малайзия ва Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Эрон фуқароларини эса - зиёрат туризми, Хитой, Япония, Жанубий Корея аҳлини эса - маданий-кўнгилочар туризм.

Яна шуниси муҳимки, Ўзбекистон тўрт мавсумда ҳам меҳмонларни қабул қила олади. Бироқ бунинг учун инфратузилмани йўлга қўйиш керак.

Ўзбекистон - Марказий Осиёнинг жавоҳири. Минтақанинг бошқа мамлакатларида бундай салоҳият йўқ. Статистикага кўра, бугунги кунда дунёнинг 4 миллиард кишиси саёҳатчи ҳисобланади. Уларнинг аксарияти 4 кундан 14 кунгача саёҳат қилади. Уларнинг ҳеч бўлмаганда 15 миллионини жалб қила олсак, у ҳолда йиллик даромад 15 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

Ҳозир бу соҳада янги йўналишлар очилмоқда. Олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, янги йўналишлар ва маконларни тавсия қилиб борамиз".

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 67
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 208
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 225
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар