«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2014 йилда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 86,6 фоизи иш билан таъминланди

19 дек, 15:24 7 767 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2014 йилда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 86,6 фоизи иш билан таъминланди Ўзбекистон Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази маълумотлари 2014 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра 2013/2014 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 86,6 фоизи иш билан таъминланганлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматининг ахборот беришича, 2013/2014 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир коллеж, туман, шаҳар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, шу жумладан, ҳар бир коллеж корхоналар, ташкилотлар, иқтисодиётнинг турли соҳаларига бириктирилган.

Қайд этишларича, ўқувчиларнинг муайян корхона, ташкилотда келгусида уларни шу жойларда иш билан таъминланиш мақсадида ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ ҳақида уч томонлама шартномалар (корхона, коллеж ва битирувчилар ўртасида) тузилмоқда.

Касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларнинг олаётганган мутахассисликларига мос ҳолда иш билан таъминлаш учун бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмоқда, шунингдек, битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига, оилавий бизнесга жалб этиш, уларга ўз ишини юритиш асосларини ўргатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2014 йилда бу вазифаларни амалга ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан битирувчилар учун имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар тақдим этилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 208
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 225
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар