«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:59
ЎЗO‘Z

"Hi-Tech City" Тошкентнинг қаерида қурилиши маълум бўлди

10 мар, 14:30 6 360 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Hi-Tech City" Тошкентнинг қаерида қурилиши маълум бўлди Ўзбекистон ҳукумати Hi-Tech City Халқаро юқори технологияли инновацион марказ қуриладиган майдонни белгилаб берди. Вазирлар Маҳкамасининг 5 мартдаги қарорига мувофиқ, марказ Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли, Сандиққўрғон ва Ифтихор кўчалари ўртасидаги ҳудудда жойлашади, деб хабар берди «Газета.uz».

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилаётган мавзе Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида жойлашиб, Халқаро бизнес марказ ва «Ўзекспомарказ» майдонини ўз ичига олади.

Март ойи давомида бўлғуси марказ жойлаштириладиган ҳудуддаги бузилиши лозим бўлган турар жойлар ва иншоотлар бу ерда ҳақиқатдан ҳам яшаётган оилалар рўйхати шакллантирилган ҳолда инвентаризациядан ўтказилади. Уларга янги ер участкалари ажратилиши лозим.

Аввалроқ Hi-Tech City қурилиши учун тўртта вариант таклиф этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Кореянинг POSCО Daewoo компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 1,4 миллиард долларни ташкил этади.

Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида қиймати 1 миллиард долларга тенг Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази ҳам қурилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 516
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар