«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 00:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда яна битта байрам куни жорий этилади

07 мар, 11:01 7 282 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда яна битта байрам куни жорий этилади Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишчилар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга тақдим этилди. Кеча, 6 март куни бўлиб ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан тасдиқланди.

Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш имконини берди.

Ҳозирги кунда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 мингдан ортиқ ходимлар хизмат қилмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан соҳада самарадорликка эришиш, фидойи ходимларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида — 18 апрель кунини — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклифини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 9
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 118
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 57
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 48
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 54
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 60
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 111
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 14
  • Бўлимлар