«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:32
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Бизга экспортни ўйламайдиган раҳбар керак эмас!»

28 фев, 00:43 5 311 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Бизга экспортни ўйламайдиган раҳбар керак эмас!» 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, давлат раҳбари танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида республика, вилоят ва туман мутасаддилари экспорт ва импорт масалалари фақат ой ёки квартал тугаётганида ҳисобот учун эмас, балки ҳар куни назорат қилиб боришларига топшириқ берди.

Энди масъул шахслар жадвал асосида пиёда юриб, жойлардаги экспортер тадбиркорлар билан учрашиб, экспортни ошириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқиб, олиб борилаётган ишларни назоратга олади.

Экспорт ва импорт бўйича қилинаётган ишлар Бош вазир ҳамда Бош прокурор раҳбарлигида ҳафтада икки марта муҳокама қилинади. Масалан, туманлардаги ишчи гуруҳлар фермерлар ва аҳоли томорқаларида сердаромад мева-сабзавот экинлари экиш, уларни уруғлик, маблағ, ўғит, ёқилғи билан таъминлаш ишларини ташкил этишга кўмаклашади. Ҳар бир туманда мева-сабзавотни экспорт қилувчи корхона ташкил этиш ҳам бу борадаги муҳим вазифа ҳисобланади.

«Ҳокимлар ҳар куни экспорт ҳажмини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Экспортни кўпайтиришни ўйламайдиган раҳбар бизга керак эмас!», дея таъкидлаган президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 95
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар