«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:27
ЎЗO‘Z

Миллий паспорт ўрнини ID-карталар эгаллаб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

26 янв, 23:43 6 871 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий паспорт ўрнини ID-карталар эгаллаб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади Ўзбекистонда амалдаги биометрик паспорт хорижга чиқиш ҳужжати сифатида тан олинмайди. Хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўраходжаев «Газета.uz"га.

2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида миллий паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиш таклиф қилинган бўлса ҳам, ҳужжатнинг тасдиқланган талқинида ушбу банд олиб ташланди. Айни пайтда фуқаролик паспортини ID-карталар билан алмаштириш банди тасдиқланиб, жараён босқичма-босқич амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш паспортларини жорий этишни 2019 йил 1 январдан бошлаш режалаштирилган. Паспорт 10 йил муддатга берилади. Бир вақтнинг ўзида икки йил муддатга берилувчи хорижга чиқиш стикерларини (овир) расмийлаштириш талаби бекор қилинди.

2019 йил 1 январдан сўнг виза режими мавжуд мамлакатларга чиқишда хорижга чиқиш муддати тугамаган миллий паспортлардан фойдаланиш мумкин. Виза талаб қилинмайдиган давлатларга чиқишда эса амалдаги паспортдан 2021 йил 1 январгача фойдаланиш мумкин.

Нажмиддин Тўраходжаев нима учун амалдаги паспорт хорижга чиқиш ҳужжати сифатида тан олинмагани бўйича «Газета.uz» саволига қуйидагича жавоб қайтарди:

«Чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш тартиблари ички паспортни расмийлаштириш тартибларидан фарқ қилади. Бундан ташқари, хорижга чиқиш паспорти тузилиши ва саҳифалари сони билан ҳам фарқ қилади».

ID-карталарнинг жорий этилиши ҳақида сўзлар экан, Нажмиддин Тўраходжаев 20 мартгача идентификация карталарини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишини маълум қилди.

«Биз ID-карталар жорий этилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, улар фойдаланиш учун қулай. Бироқ тегишли инфратузилмаларни яратиш учун бир оз муддат керак, технологик жараёнларни ҳисобга олиш лозим», — дея ойдинлик киритди у.

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Нодиржон Жўраев «Газета.uz"га изоҳ берар экан, ID-карталар босқичма-босқич жорий этилишини тасдиқлади. Амалдаги фуқаролик паспортлари муддати тугаши билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида расмий ҳужжат бўлган идентификация карталари тақдим этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 19 мая, 16:26 106
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 141
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 203
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар