«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan​ машина нархларини пасайтирадими? Ойдинлик киритилди

08 янв, 15:24 11 289 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan​ машина нархларини пасайтирадими? Ойдинлик киритилди 2018 йилдан бошлаб, GM Uzbekistan АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 5 фоизни ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди. Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири янгилик ортидан пайдо бўлган саволларга жавоб излаш учун мутасадди вакиллар билан боғланди.

Машина акциз солиғи ставкаси бунгача қанча эди?

Ўтган 2017 йил бошида GM Uzbekistan​ АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 29 фоизга тенг бўлган. Шундай кейин, йилнинг ёзида эса ставка 27 фоизгача туширилган, яъни акциз солиғи 2 фоизга камайтирилди. Айни пайтда унинг миқдори 5,4 баробарга камайтирилиб, 5 фоиз этиб белгиланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорда маълум қилинганди.

Машина акциз солиғининг пасайтирилиши ишлаб чиқариш нархига таъсир ўтказадими?

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган савол ҳам айни шудир. Яъни, GM Uzbekistan​ АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 27 фоиздан 5 фоизга туширилиши янги ишлаб чиқариладиган автомобиль нархига ҳам таъсир ўтказиши мумкинми? Kun.uz мухбири мутасадди вакиллар билан суҳбатлашиб, барча ахборотларни таҳлил қилгач, шундай хулосага пайдо бўлди: акциз солиғининг туширилиши машина нархига таъсир ўтказмайди. Соддароқ қилиб айтганда, GM Uzbekistan​ АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкасининг пасайтирилиши билан жамият томонидан ишлаб чиқарилиши назарда тутилган автомобиль нархи пасаймайди.

Машина акциз солиғини пасайтиришдан мақсад нима?

2017 йил сентябр ойи илк кунларидан бошлаб, Ўзбекистонда хорижий валюта маблағларини либераллашуви жараёни бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Ҳар бир соҳада кузатилгани каби, GM Uzbekistan АЖ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун чет элдан келтирилиши зарур бўлган эҳтиёт қисмлари, хом-ашё воситаларининг нарх сиёсатида хорижий валютанинг сўмга нисбатан қийматига қараб ўзгариб туради. Таассуфки, енгил автомобиль акциз солиғи 5 фоиз этиб белгиланиши валюта либераллашуви жараёнида миллий машинасозлик корхонасини зиёнсиз сақлаб қолиш учун қаратилган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда, ишлаб чиқарилиши назарда тутилган енгил автомобилларнинг янгиланган нархи оширилмасдан, уларнинг акциз солиғи пасайтирилган.

Ҳавола этилган маълумотлар расман GM Uzbekistan​ АЖ томонидан тасдиқланиши ёки эълон қилиниши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 95
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар