«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

Президент қарори: Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари тасдиқланди

31 дек, 22:08 13 739 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари тасдиқланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 3454-сонли қарори қабул қилинди.

Президентнинг мазкур қарорига асосан мамлакатмизнинг келгуси йилдаги давлат бюджети параметрлари белгиланиб, даромадлари ва харажатлари миқдори, солиқларнинг ставкалари тасдиқланди.

Унга кўра, юртимизда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасининг иккинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача) 2017 йилдаги миқдорда ўзгаришсиз сақлаб қолиниб, учинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача) — 16,5 фоиз, тўртинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқориси) 22,5 фоиз миқдорида, яъни ўтган йилгига нисбатан 0,5 фоизли пунктга пасайтирилган.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172.240 сўмгача бўлган даромадлар эса солиққа тортилмайди.

Эътиборли томони — энди жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172.240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар