«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:02
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида сайловчиларнинг 20,4 фоизи овоз берди

24 дек, 18:03 5 789 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида сайловчиларнинг 20,4 фоизи овоз берди 24 декабрь куни соат 13:00 да Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига ўтказилаётган сайловни ёритиш бўйича ягона матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Брифингда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ. Каримов бугун соат 6:00 да Тошкент шаҳрида ташкил этилган 885 та сайлов участкаси очилганини маълум қилди.

Сайловда қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 та туманида ташкил этилган жами 330 та сайлов округига биттадан номзод кўрсатди. Яъни, пойтахтлик сайловчилар 1650 нафар депутатликка номзод орасидан Тошкент шаҳар туман кенгашларига 330 нафар депутатни сайлайди.

Брифингда Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида сиёсий фаоллик кўрсатаётгани таъкидланди. Сайловчилар рўйхатига киритилган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчининг 334 мингдан ортиғи Тошкент вақти билан соат 13:00 гача овоз беришда қатнашгани маълум қилинди. Бу сайловчилар умумий сонининг 20,4 фоизини ташкил этади.

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси кенг жамоатчиликни овоз бериш жараёнидан хабардор қилиш бўйича навбатдаги брифинг соат 17.00 да бўлиб ўтишини маълум қилди.

Олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловда овоз бергани хабар қилинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар