«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:31
ЎЗO‘Z

Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди

29 окт, 14:18 7 372 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлик “COSCOM”, “Ўзбектелеком”, “RWC” ва “UNITEL” мобиль алоқа операторларидан алоқа сифатини яхшилашни талаб қилди 27 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилишида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси “COSCOM” ҚК (Ucell), “Ўзбектелеком” АЖ (Узмобайл), “RWC” ҚК (МТС) ва “UNITEL” МЧЖ (Билайн) мобиль алоқа операторлари кўрсатадиган хизматлар сифатини таҳлил қилиб чиқди.

Таҳлилга кўра, ушбу мобиль алоқа операторлари Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича қоидабузарликларга йўл қўя бошлашган. Хусусан, кўрсатилувчи хизматлар сифати қонунчиликда ўрнатилган стандарт, қоида ва меъёрларга мувофиқ келиши таъминланмаяпти.

Шу сабабли, мобиль алоқа мижозларидан тушган шикоятлар таҳлили натижаларига кўра, ушбу мобиль алоқа операторларига мобиль алоқа сифатини қонунчиликдаги меъёрларга мувофиқ яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар