«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 мингга яқин экани маълум қилинди

18 дек, 16:21 8 186 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 мингга яқин экани маълум қилинди 14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан республикада ўртача ойлик даромад 1 млн 346 минг сўмдир.

Ўзбекистонда бугунги кунда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоятда 3,7 млн киши яшайди. Иккинчи ўриндаги Фарғона вилояти 3,6 млн киши, Қашқадарё вилояти 3,1 млн фуқарога эга.

Шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан 1,3 млн ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда яшаб, ишлаяпти. Шу йилнинг январь-сентябрь ойида республикада ўртача ойлик даромади 1 млн 346 минг сўмни (166,31 АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 фоизга ўсганини англатади.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида жами 5421 та корхона фаолият юритса, шундан 3045 таси қўшма корхоналар, 2376 таси хорижий капитал ҳисобига барпо этилган корхоналардир. Бунда асосан, Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия давлатлари сармоядорлари етакчи ҳисобланади.

Ўзбекистон экспорт таркибининг 14,3 фоизини энергия манбалари, 6,3 фоизини қора ва рангли металлургия, 6,5 фоизини кимё саноати маҳсулотлари, 6,5 фоизини озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этади. 3,4 фоизи пахта, 2,6 фоизи машина ва ускуналардан иборат.

Ўзбекистонда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва 4,5 млн.дан ортиқ деҳқон ёрдамчи хўжаликлари фаолият юритиб келади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 95
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар