«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:26
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи

09 дек, 17:13 6 638 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи Бугун, 9 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, соҳа ходимларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизматига таяниб Дарё хабар берди.

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 августида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Бугун, 9 декабрь ушбу кунга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда ҳамма соҳа вакилларининг байрами бор. Лекин барчамизни, бутун ҳалқимизни боқадиган, кийинтирадиган қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрами шу пайтгача йўқ эди. Махсус қонун қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаганимиз, ўйлайманки, ҳаётимиздаги яна бир адолатли қарор, халқимизнинг дилидаги гап бўлди. Ҳаммамиз болалигимиздан ерга, деҳқончилик ва чорвачиликка меҳр қўйганмиз. Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширинлигини барчамиз яхши биламиз.

Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз «олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир» деб, миришкор деҳқонлар хизматига жуда катта баҳо берганлар.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти


Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида, мамлакатда кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда 12 мингдан зиёд фермер хўжалиги раҳбарларини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этса, 6 мингдан ортиқ фермер хўжаликларига хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқда.

Республикада кўп тармоқли фермер хўжаликлари охирги икки йилда 45 фоизга кўпайиб, бугунги кунда уларнинг сони 75 мингтага етди. Фақат шунинг ҳисобидан жойларда, узоқ-узоқ қишлоқларда юз минглаб янги иш ўринлари барпо этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 532
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар