«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

«Ўзнефтмаҳсулот»: Биз зарар кўрган ҳолда аҳолига бензин етказиб беряпмиз

14 ноя, 14:13 6 865 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзнефтмаҳсулот»: Биз зарар кўрган ҳолда аҳолига бензин етказиб беряпмиз «Ўзбекистон» телеканалининг «Мулоқот вақти» кўрсатувида вилоятлар ва чекка ҳудудларда бензин тақчиллиги, ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензиннинг бир неча кунлаб бўлмаслиги, фуқароларнинг бензинни қиммат нархларда қўлдан сотиб олишига мажбур бўлаётгани каби муаммолар муҳокама этилди.

Кўрсатувга Ички ичлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, Солиқ қўмитаси масъул ходимлари, маҳалла раислари, ОАВ вакиллари таклиф этилди ва ўртага ташланаётган масала атрофлича ўрганилди.

«Дарё» мухбирининг Ўзбекистонда бензин нархи ошиши ҳақида ижтимоий тармоқлар ва турли сайтларда тарқалган гап-сўзлар қанчалик асосли эканлиги ҳақидаги саволига «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари Адҳамжон Исомов қуйидагича жавоб берди:

«Жамиятимиз томонидан аҳолига бензин етказиб бериш бўйича қилаётган иқтисодий-молиявий сарфимизни бугунги кунда сотилаётган бензин нархи қопламайди. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Айтиш мумкинки, биз зарар кўрган ҳолда аҳолига бензин етказиб беряпмиз. Зaрaр давлат томонидан қоплаб бериляпти. Бугунги кунда барчага маълумки валюта либерализацияси бўлди. Биз олиб келаётган хом ашёмизнинг бир тоннаси 4100 сўм миқдорида конвертация қилинган бўлса, эндиликда 8100 сўмдан конвертация қилиб, аҳолига етказиб бермоқдамиз».

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқарув раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, бензин нархини белгилаш жамият ваколатига кирмайди. Бу масала Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг ваколатига киради.

Шунингдек, унинг айтишича, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ барча вилоятларга етарли миқдорда бензин ёнилғисини етказиб бермоқда. Автомобильга ёнилғи қуйиш шохобчалари ходимлари эса бензинни қўлда сотиш орқали даромад орттириш мақсадида бензиннинг сунъий тақчиллигини юзага келтирмоқда. Натижада эса истеъмолчилар бензинни давлат томонидан белгиланган нархдан анча қимматроқ нархга сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Бензин нархининг ошиши бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи ошишига ҳам таъсир кўрсатади. Чунки бензин нархининг ошиши маҳсулотларни ташиш ва етказиб бериш хизматларининг нархи қимматлашишига олиб келади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда энг арзон Аи-80 туридаги бензиннинг 1 литри 2800 сўмдан сотилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 118
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 538
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 26
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Бўлимлар