«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 10:41
ЎЗO‘Z

«Совпластитал» давлат корхонасига айлантирилди

01 ноя, 11:35 5 091 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Совпластитал» давлат корхонасига айлантирилди Вазирлар Маҳкамаси «Совпластитал» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади. Бу ҳақда «Norma»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Унга мувофиқ, «Совпластитал» ҚК устав капиталидаги 96,67 фоиз миқдоридаги улушга давлатнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилди, «Совпластитал» ҚК «Совпластитал» МЧЖга айлантирилди.

Бу «Совпластитал» АЖ томонидан ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва қайта тиклаш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлиги натижасида бугунги кунда корхона қувватларидан 5 фоизга фойдаланилаётганлиги, ишлаб чиқариш майдонларининг жуда кам қисмидан фойдаланилаётганлиги, харидоргир экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилмаганлиги, охирги ўн йилда корхонада иш ўринлари сони 6 баробарга камайганлиги билан боғлиқдир.

«Совпластитал» МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 29-уйда жойлашган «2-сон ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари» биноларини (биноларнинг бир қисмини) ва иншоотларини туташ ҳудуд билан бирга объектни бериш санасида жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорлиги ва улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек объектни бериш натижасида юзага келадиган солиқ ҳисобига Тошкент шаҳри ҳокимлигига бериш белгиланди.

Объект негизида кичик саноат зонасини ташкил этиш мақсадида кейинчалик у «Чилонзор кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» ДУКга берилади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда ички захираларни сафарбар қилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларни оптималлаштиришни назарда тутувчи 2017—2018 йилларда «Совпластитал» МЧЖ қувватларидан фойдаланишни ошириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юклатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 387
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 462
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 134
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Бўлимлар