«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:34
ЎЗO‘Z

Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда

26 сен, 06:22 5 305 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда Маркетинг, реклама, дизайн, медиа ва кўнгилочар тадбирлар индустрияси соҳалари мутахассислари реклама ва маркетинг коммуникацияси соҳаларида инновацион ечимлар хилма-хиллигини муҳокама қилиш мақсадида яна бир бор тўпланадилар. ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталиги доирасида кўргазма, тармоқли конференция, танлов, бир неча маҳорат дарслари ва семинарлар бўлиб ўтади.

2016 йилда илк бор бўлиб ўтган маркетинг ва реклама Ҳафталиги индустриянинг энг сара вакилларини тўплаган ҳолда, дарҳол ўзини трендли ва илҳомлантирувчи воқеа сифатида кўрсата олди. Ҳафталик тадбирларига 2600 дан зиёд киши ташриф буюрди, турли тадбирларда 40дан зиёд маҳаллий ва хорижий экспертлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

«ADWEEK 2017 Ҳафталиги маркетинг ва реклама соҳасида маълумотлар тақдим этувчи ва ўзаро алоқалар ўрнатишга йўналтирилган асосий майдонга айланиши кутилмоқда. Панелли мунозаралар давомида Ўзбекистон маркетинг тармоғидаги долзарб масалалар, муҳим йўналишлар ва истиқболлар муҳокама этилади, - дейди Диёр Мирзаахмедов, «Миллий маркетинг маркази» ташкилотлар Ассоциацияси бошқаруви раиси.

ADWEEK Кўргазмаси билан бир вақтнинг ўзида давлат органлари, реклама соҳаси мутахассислари, маркетолог ва тадбиркорлар иштирокида амалий анжуманлар ўтказилади, уларда мутахассислар маркетингда қўлланиладиган замонавий технологиялар, реклама фаолияти ва тараққиёт воситаларини бошқариш соҳаларидаги амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Ҳафталикнинг энг қизиқарли тадбирлардан бири ADWEEK танлови бўлиб, у 2017 йилнинг октябридан бошланиб, 5 ой давом этади. Мақсад - бозор иқтисодиёти ва реклама индустриясининг замонавий талабларига жавоб бера оладиган амалдаги брендлари, маркетинг лойиҳалари ва реклама кампанияларини қўллаб-қувватлаш ва янгиларининг юзага келишига кўмаклашишдан иборат.

Танлов янги сармоядорлар, ҳамкорлар ва истеъмолчилар диққатини жалб этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни ривожлантиришда ноанъанавий маркетинг ва реклама йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталигини якунловчи мукофотларни топшириш маросимида 13та асосий йўналиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинади.

ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталигига тайёргарлик доирасида 2017 йил 04 октябр куни соат 11:00да «Poytaxt» Бизнес марказида биринчи расмий матбуот-анжумаси бўлиб ўтади.

ADWEEK 2017 Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ҳақидаги батафсил маълумотга
www.adweek.uz сайти орқали эга бўлишингиз мумкин.
ADWEEK




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 136
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар