«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 17:07
ЎЗO‘Z

Қонунчилик палатасида алимент тўловига алоқадор қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

22 сен, 19:14 8 088 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонунчилик палатасида алимент тўловига алоқадор қонун лойиҳаси кўриб чиқилди 2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар алиментлар тўловини таъминлашга доир амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликларни ва самарасиз механизмларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Кейинги пайтларда, мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига фуқароларнинг алиментлар ўз вақтида тўланмаслиги масалаларига доир мурожаатлари ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар сони ошган. Бундан ташқари, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни чет элга чиқишга доир чекловни олиб ташлаш учун алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш имконини берувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шундай қилиб, алиментлар тўлаши шарт бўлган шахсларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун, алиментлар олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг манфаатларини бузмаган ҳолда, шарт-шароитлар яратилмоқда.

Мажлисда кўриб чиқилган бошқа қонун лойиҳаси оилавий ажралишларнинг олдини олишга, шу жумладан, ушбу масала юзасидан маҳаллаларнинг тутган ўрнини кучайтириш орқали олдини олишга қаратилган. Ҳозирги вақтда фуқаролар йиғинлари ҳузурида яраштириш комиссиялари иш юритаётган бўлиб, улар фаолиятининг асосий мақсади оилавий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишдан, оилавий низоларни судга қадар кўриб чиқишдан иборат. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига судлар ва ФҲДЁ органлари томонидан уларнинг иш юритувида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар мавжудлиги тўғрисида яраштириш комиссияларини хабардор қилишга доир қоидаларни белгилашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилмоқда. Бу, ўз навбатида, яраштириш комиссияларига ажралишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконини беради.

Қизиқарли баҳс-мунозара руҳида ўтган мажлис давомида кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳалари юзасидан депутатлар бирлашмалари ўз нуқтаи назарларини билдирдилар.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 1
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 0
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 1
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 60
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 74
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 71
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Бўлимлар