«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:05
ЎЗO‘Z

Йирик солиқ тўловчилар кодексда акс эттирилади

21 сен, 14:29 7 159 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йирик солиқ тўловчилар кодексда акс эттирилади Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган иккита лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди, деб ёзмоқда Norma.uz сайти.

Биринчи лойиҳа йирик солиқ тўловчилар таърифини ўз ичига олган. Лойиҳага кўра бу якка тартибдаги солиқ маъмуриятчилиги таъсири доирасига тушадиган алоҳида тоифадаги юридик шахслар. Молия вазирлиги ва ДСҚ йирик солиқ тўловчилар аниқланадиган мезонларни белгилайди.

Йирик солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқи тақдим қилинмайди, улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги алоҳида амалга оширилади. Уларнинг солиқ ҳисоботи улар ҳисобга қўйилган жойи бўйича ҳудудий ДСБларига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон Фармонига асосан йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБлари томонидан амалга оширилади.

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган ва якка тартибдаги солиқ маъмуриятчилиги таъсири доирасига тушадиган компаниялар бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида ҳисобга қўйилган жойи бўйича ҳудудий ДСБлари томонидан хабардор қилинади (шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали).

Иккинчи лойиҳа СК 84-моддасига қўшимчани кўзда тутади. Таклиф этилаётган тузатишга кўра, Интернет тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгилайдиган орган солиқ органларига домен номлари маъмурлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Бу тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситалар тақдим этиш воситасида амалга оширилади.

Шу тариқа, электрон тижорат соҳасида солиқ назорати механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар