«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:48
ЎЗO‘Z

"Ўзбекистон 24" телерадиоканали ёпилади!?

13 сен, 00:12 8 795 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Ўзбекистон 24" телерадиоканали ёпилади!? Кечагина фаолиятини бошлаган “Ўзбекистон 24” канали ҳақида бугун “ёпилади” деган гап сўзлар тарқалди. Канал тест синовидан ўта олмагани сабабли ёпилиши кутилмоқда. Бу маълумот расман тасдиқланмаган бўлсада, канал журналистлари айни мавзу кўтарилганини айтмоқдалар. Фейсбук ижтимоий тармоғида ҳам каналнинг ёпилиш ҳақидаги гап-сўзлар кўпайган.

Агар бу маълумот ҳақиқат бўлиб чиқса, “Ахборот” ва “Пойтахт” теледастурлари қайтиши мумкин.

Каналда фаолият юритувчи журналистларнинг айтишича ички мажлисда “Ўзбекистон 24”нинг фаолияти тугатилиши мавзуси ўртага ташланган. Шунингдек, каналнинг телеэфиридаги камчиликлари ва хатолари, кўрсатувларнинг қайта намойиш этилиши танқид қилинган. Катта харажат сарфлаб, эътироф этилганидек буюк мақсадларни кўзлаб очилган канал хозирча ўз олдига қўйган вазифаларни оқлай олгани йўқ. “Ўзбекитон 24” мамлакат ичидаги янгиликларни биринчи ва асосий манбаси бўла олмади.

Бунинг сабаби эса назаримизда канал шошилинч тарзда эфирга узатила бошланганидадир. Тест синовида эфирга чиққан каналнинг камчиликлари талайгина эканлиги уни обрўсизлантириб қўйди. Ҳамда канал эфир вақтини тўлдириш ҳам муаммога айланди. Раҳбариятда бирин-кетин ўзгаришлар содир бўлгани ҳам ички фаолиятга таъсир этган бўлиши аниқ. Бошқа каналлардан “териб” олинган журналистлар жамоа бўлиб ишлашга улгурмасданоқ канал эфирга чиқди. Буни устига уларни бирлаштирувчи раҳбар ҳам тез-тез алмаштирилди. Канал журналистларининг айтишича чет-элдан келтирилган янги техника тўлиқ ўзлаштирилмасдан “Ўзбекистон 24” фаолиятини бошлаб юборган.



Манба: dia.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 533
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар