«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:57
ЎЗO‘Z

Тошкентда кўп қаватли уйлардаги параболик антенналар ва кондиционерлар олиб ташланмайди

29 авг, 21:47 7 068 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда кўп қаватли уйлардаги параболик антенналар ва кондиционерлар олиб ташланмайди 29 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати брифинг ташкил этди. Унда пойтахтнинг бош кўчаларида олиб борилаётган реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари борасида сўз борди.

Тошкент шаҳар бош кўчаларини реконструкция қилиш, ободонлаштириш, йўл транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, бинолар ва иншоотларнинг меъморий қиёфасини янгилаш мақсадида 2015 йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №227-сонли қарори қабул килинган. Ушбу қарорда 2015-2016 йилларда реконструкция ва таъмирланадиган Тошкент магистрал кўчалари рўйхати тасдиқланган.

Ҳозирги кунда мазкур кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, бир қатор кўчаларда янгича меъморий ўзгаришлар, ободончилик ишлари бошланган, шунингдек ёритиш тизимлари, йўлаклар, фавворалар, суғориш тизимларини таъмирлаш кўкаламзорлаштириш, кўкаламзорлаштириш жараёнлари давом этмоқда.
Биноларни ва кўп қаватли турар-жойларнинг ҳолатини ўрганиш жараёнида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Уй-жой кодекси”нинг айрим бандлари бузилаётгани ҳолатлари аниқланмоқда (жумладан, Кодекснинг 2,5,16,21,24 ва 124 бандлари).

Айниқса, кўп қаватли уйлар олдидаги ноқонуний қурилмалар, айвонларни ўзгартириш, ғишт билан ўраб олиш ва хонадонлар ичидаги ноқонуний таъмирлашлар нафақат уйларнинг фасад қисмлари кўринишига, балки бевосита уларда яшовчи фуқаролар хавфсизлигига ҳам таҳдид қилади. Бу каби ўзгартишлар кўп қаватли уйларнинг қурилиш нормативларига ҳам зиддир. Шу билан бирга, бир қатор хизмат кўрсатувчи ташкилотлар кабель телевидениелари тармоқларига улашда ҳам уйларнинг уй йўлаклари қисмида махсус ажратилган жойлар кўзда тутилганига қарамай, том устлари орқали улашларни амалга оширмоқда, бу эса замонавий полизол қопламаларини шикастлайди, айрим уйларнинг фасадларида эса уланиш симларининг осилиб туриши янада ачинарли ҳол ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларда параболик антенналар ёки кондиционерлар ўрнатишни чеклашга қаратилган ҳеч қандай қарор ёки фармойиш қабул қилган эмас. Бундай масала кун тартибига ҳам қўйилгани йўқ.

Брифингда Тошкент шаҳар Коммунал фойдаланиш бирлашмаси раҳбари Илҳом Маҳкамов журналистларга бу борада батафсил маълумот берди.

"Имкониятдан фойдаланиб оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларимиз, айниқса Тошкент шаҳар магистраль кўчалари бўйидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолини Ўзбекистон Республикаси “Уй-жой кодекси” талабларига амал қилишга чақириб қоламиз", деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 516
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар