«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 01:03
ЎЗO‘Z

Эфирдаги чиқишидан кейин Paynet асосчисига Солиқ қўмитаси раҳбари қўнғироқ қилди

02 авг, 23:02 7 829 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эфирдаги чиқишидан кейин Paynet асосчисига Солиқ қўмитаси раҳбари қўнғироқ қилди Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Paynet компанияси асосчиси Ботир Арифжановга қўнғироқ қилиши унинг учун кутилмаган ҳодисага айланган, деб ёзади Kun.uz нашри.

«Менга кутилмаганда қўнғироқ қилишди. Менга эрталаб Ботир Парпиев телефон қилди ва уни мен пресс-клубда билдирган таклифлар қизиқтириб қолгани ҳақида гапирди. Биз бироз фискал сиёсати ҳақида гаплашдик, шундан кейин у мени бу таклифларимни ўз ўринбосари билан учрашувда муҳокама этишга таклиф қилди», – дея ёзган Арифжанов 28 июль куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Ўзбекистоннинг замонавий солиқ сиёсати: вазифалар ва амалга ошириш механизми» мавзусида учрашув ўтказилганди. Анжуманда солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш, солиқ тўловчиларга яратилган қулайлик ва имтиёзлар, давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинганди.

Ботир Арифжановнинг тан олишича, у Ботир Парпиев билан суҳбатдан кейин «бизда ҳаммаси яхши ва барчаси режа бўйича кетмоқда» қабилида фикрлайдиган навбатдаги амалдор билан зерикарли учрашувга тайёрланган.

Тез орада у Парпиевнинг ўринбосари билан учрашган. «Биз қора бозор, даромадларни яшириш ва солиқдан қочиш ҳолатлари туфайли иқтисодиётда юзага келган муаммоларни очиқ муҳокама қилдик. Айтишни истардимки, у ердагилар муаммолар ҳақида билишади ва уларни ҳал этиш учун ҳамкорликка тайёрлар», – дея қайд этган Арифжанов.

Унинг ёзишича, Солиқ қўмитаси қошида етакчи тадбиркорлар, маслаҳатчилар ва Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида маслаҳатчи кенгаш тузиш борасида келишувга эришилган.

Эслатма: Ботир Арифжанов 2010 йилда Paynet бошқарувидан кетган ва айни вақтда компанияга алоқадор эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 507
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 0
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 0
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 0
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 11
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 9
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 53
  • Бўлимлар