«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:40
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев янги солиқ тузилмасини тасдиқлади

02 авг, 21:40 11 778 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев янги солиқ тузилмасини тасдиқлади Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5116-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари 3–4-иловаларга мувофиқ;

давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 131 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 263 нафар этиб белгилансин, шундан 12 056 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 75 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига:

зарур ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;

Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни;

тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини, шу жумладан, Махсус жамғармага ажратмалар миқдорини оширишни назарда тутувчи Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

4. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартишлар киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голышев ва О.Б. Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри 1 август




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар