«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 07:16
ЎЗO‘Z

“Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади

24 июл, 16:04 9 703 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади Аввалроқ, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Ўзбекистон-24” телеканали синов эфирларини бошлагани, 24 июлдан тўлиқ эфирга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ваъдага содиқ қолган ҳолда бугун, 24 июль куни соат 10:00 да “Ўзбекистон-24” телеканали илк бор эфирга чиқди.

Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.

Ўзбекистонда ОАВ соҳасининг ривожига қаратилаётган кенг қамровли эътибор туфайли сўнгги йилларда бу соҳада кўплаб муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда давлат ва нодавлат ОАВларнинг кун сайин ортиб бориши мамлакатда ОАВга бўлган эътибор, ишонч ва эҳтиёжнинг, сўз эркинлигининг инъикосидир.

“Ўзбекистон-24” телеканалининг техник имкониятлари, студияси бошқа мамлакатларнинг жонли эфирга чиқадиган ахборот телеканаллари билан рақобатлашадиган даражада, десак муболаға бўлмайди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июль куни “Ўзбекистон-24” телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар бердилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 1
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 2
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 21
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 171
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 73
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 197
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Бўлимлар