«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

“Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди

21 июл, 20:30 7 386 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий телерадиокомпания таркибида Хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўладиган ва бутун республика бўйлаб кун-у тун эфирга узатиладиган “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

МТРК таркибида ташкил этилаётган “Ўзбекистон 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканали қачондан иш бошлаши маълум қилинди.

Янги канал душанба 24 июль соат 10:00 дан ўз эфирларини узата бошлайди. Худди шу куни “Ўзбекистон 24” радиоканали ва www.Uzbekistan24 сайтлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дастлаб телеканал эфирлари ёзиб олинган ҳолда кейинчалик эса тўғридан-тўғри узатилиши кўзда тутилган.

Янги радио ва телеканал “Диёр” телеканали ва “Тошкент” радиоканалларининг частоталарида эфирга узатилади.

Маълум бўлишича, “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат.

Канал SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Мазкур каналларнинг ишга туширилишидан кўзда тутилган мақсад аҳолига холис ва ишончли ахборот етказиш, мамлакат медиаҳудудини сифатли ахборот-таҳлил маҳсулоти билан бойитиш, мамлакат ва хорижда юз бераётган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳасидаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиш эканлиги билдирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 136
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 542
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар